Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСув танқислиги муаммосини Саудия Арабистони қандай ҳал этмоқда?

Сув танқислиги муаммосини Саудия Арабистони қандай ҳал этмоқда?

Саудия Арабистони чучук сувнинг янги манбаларини қидириш ишларига катта эътибор қаратмоқда. Узоқ йиллар давомида денгиз сувини ичимлик сувига айлантириш жараёнига катта маблағ сарфланди ва бу технология иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламади. Шу боисдан Ар-Риёд минтақада биринчилардан бўлиб чучуқ сув соҳасига илғор технологияларни жорий этишга киришди.

Бугунги кунда дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми ичимлик суви танқислиги муаммосидан азият чекмоқда. Бу борада мураккаб вазият жаҳоннинг 17 мамлакати – Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливия, Қуввйт, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрейн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Оман, Ботсвана ва Саудия Арабистонида кузатилмоқда. “Agence France-Presse”  тадқиқоти натижаларига кўра, ушбу давлатларда ҳар йили ерости ва ерусти сувларининг қарийб 80 фоизи қишлоқ хўжалиги ва саноат мақсадларига сарфланади. Аниқ мисолларга мурожаат этадиган бўлсак, Саудия Арабистонида ҳар йили фермерлар қудуқлардан чиқариладиган 21 куб километр сувни сарфлашади. Таққослаш учун: мамлакатдаги барча хонадонларда йилига атиги 3,5 куб километр газ ёқилади.

Сув танқислиги мамлакатда тобора ўткир муаммога айланар экан, ҳукумат бу мушкулликни илғор технологияларни қўллаш ёрдамида денгиз сувини чучук сувга айлантириш орқали ҳал этишга бел боғлади. Қайд этиш керак, илгарилари сувни тозалаш техникалари жуда қиммат турган бўлса, бугунга келиб уларнинг нархи туша бошлади. Шу сабабли, агар 1960-йилларда денгизнинг бир куб шўр сувини ичишга яроқли ҳолатга келтириш учун 10 доллар сарфланган бўлса, ҳозирда бу рақам қарийб 50 центни ташкил этмоқда. «Ўн йил илгари сувни чучуклаштириш технологиясидан фақатгина бой араб давлатлари фойдалани олишлари мумкин эди», — дейди Саудия Арабистонининг денгиз сувини қайта ишлашга ихтисослашган йирик “Sawaco” компанияси Низар Каммури  раҳбари.

Бугунги кунда Саудия Арабистони соҳага илғор технологияларни жорий этиш бўйича жаҳондаги етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Хусусан, мамлакатда денгиз сувини чучук сувга айлантирадиган дунёдаги энг йирик «Ал-Жубайл» заводида бир кунда 1,4 млн куб метр ичимлик суви ишлаб чиқарилмоқда.

«Бизнинг ишимизда кўп нарса электр қувватига боғлиқ. Бир куб денгиз сувини қайта ишлашга илгари 7–8 кВт/соат электр сарфланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 3 кВт/соат,  ҳатто 2,5 кВт/соатни ташкил этмоқда. Агар қуёш энергиясидан фойдаланиш йўлга қўйилса, самарадорликни янада ошириш мумкин», — дейди Низар Каммури.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img