Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСурияликларни ҳам хориж ҳарбийлари, ҳам жангарилар ўлдирмоқда

Сурияликларни ҳам хориж ҳарбийлари, ҳам жангарилар ўлдирмоқда

Қароргоҳи Лондонда жойлашган «Сурия инсон ҳуқуқлари назорати» (SOHR) ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотнинг яқинда эълон қилиган ҳисоботида айтилишича, АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши кураш олиб бораётган коалиция томонидан Сурияда 3000 мингдан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилган.

Аниқ рақамларга мурожаат этилса, коалиция қурбонлари сони 3039 нафарни ташкил этиши, улардан 924 нафари бола ва 656 нафари аёллар экани маълум бўлади. Шунинг баробарида АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида бедарак кетган 8 минг нафар сурияликнинг тақдири номаълумлигича қолмоқдаю

SOHRнинг таъкидлашича, тинч аҳоли орасида қурбонлар энг кўп кузатилган ҳудудлар рўйхатида Ракка вилояти биринчи ўринда турса, Ҳалаб, Дайр-аз-Зор вилоятлари ундан кейинда турибди. Қайд этилишича, коалиция кучлари томонидан амалга оширилган 172 та ҳарбий ҳаракатда тинч аҳоли орасида оммавий қурбонлар кузатилган. АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 181 марта аҳоли объектларига ҳаво зарбаси берган. Бу каби ҳаракатлар оқибатида 560 минг нафар суриялик яшаб турган уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img