Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСурияда Рамазон қачон бошланиши аниқланди

Сурияда Рамазон қачон бошланиши аниқланди

Сурия Астрономия Ассоциацияси 13 апрелни муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни деб эълон қилди. Олимлар астрономик ҳисоб-китоблар асосида муборак ойнинг бошланишини аниқлаганлар. Уюшма раҳбари Муҳаммад ал-Асирийнинг айтишича, ярим ой 12 апрел, душанба куни эрта тонгда пайдо бўлиши кутилади ва шунинг учун эртаси куни Рамазоннинг биринчи куни ҳисобланади.

Фаластин, Баҳрайн, Миср ва бошқа бир қатор араб давлатлари 14 апрел, чоршанба кунини Рамазоннинг биринчи куни деб эълон қилишди. Бошқа мусулмон мамлакатларида муқаддас ойнинг биринчи куни Истиҳлол (ойни кузатиш) орқали белгиланади. Баъзи мусулмон олимлари астрономик ҳисоб-китобларга ишонган бўлсалар-да, кўплаб мусулмон мамлакатларида, шу жумладан Эронда ҳижрий қамарий ойлари, шу жумладан Рамазон ойи бошланиши ва тугашини тасдиқлаш учун Истиҳлол қўмиталари тузилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img