Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСунъий опий 500 минг америкаликнинг ўлимига сабаб бўлди

Сунъий опий 500 минг америкаликнинг ўлимига сабаб бўлди

АҚШнинг учта йирик фармацевтика корпорацияси Ғарбий Виргиния суди олдида ўзини оқлаши керак. Чунки мазкур ширкатлар сунъий опий ишлаб чиқариши ортидан 500 минг нафар америкаликнинг ҳаётдан кўз юмишида айбланмоқда.

“Reuters” агентлиги хабарига кўра, даъво миқдори салкам бир млрд долларлик иш Чарлстон шаҳрида кўрилади. Жавобгарлар сифатида суд ишига Пенсилвания штатида жойлашган “AmerisourceBergen”, Техас  штатида фаолият кўрсатаётган “McKesson” ҳамда “Cardinal Health” халқаро компанияси жалб этилган.

Қайд этилишича, мазкур ширкатларда ишлаб чиқарилган сунъий опий таблеткалари инсонда гиёҳвандлик моддаларига қарамлик пайдо бўлишига сабаб бўлган. Ишлаб чиқарувчи бу ҳолатни билгани ҳолда миллионлаб дона ажал дориларини ишлаб чиқарган.

АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси марказига кўра (CDC), 1999 йилдан 2019 йилгача бўлган давр мобайнида сунъий аналгетиклар билан боғлиқ 500 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Ғарбий Виргиния ва  Хантингтон шаҳри инқироз марказига айланган. Хусусан, 2019 йилнинг ўзида ушбу шаҳарда иммун тизими танқислиги билан боғлиқ 38 та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган. 2019-2020 йиллар давомида эса сунъий опий кўп миқдорда қабул қилиниши натижасида 80 минг киши вафот этган.

Судга тортилган корпорацияларга Америка минглаб ўлим ҳолатлари учун товон сифатида 26 млрд доллар тўлаш таклиф этилганди. Улар қаторида “Johnson & Johnson” компанияси ҳам бор. Бунинг эвазига АҚШ судлари фармацевтика ширкатларига қарши қўзғатилган 3300 та жиноят ишини ёпиши керак эди. Бироқ келишувга эришилмаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img