Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСудан террорчиларни қўлловчилар сафидан чиқарилди

Судан террорчиларни қўлловчилар сафидан чиқарилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Американинг терроризм ҳомийлари рўйхатидан Суданни чиқаришга қарор қилди.

Америка етакчисининг айтишича, Хартум ўтган ярим йил давомида халқаро терроризмни ҳеч қандай восита билан қўллаб-қувватламаган ва бундан кейин ҳам терроризмни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган.

Судан терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига 1993 йилда киритилган. Бунга Вашингтоннинг террорчилик ҳаракатлари оқибатида жабрланганларнинг оилаларига товон сифатида 335 млн доллар тўлаб бериши ҳақидаги талабининг рад этилиши сабаб бўлган эди.

Бундан ташқари, АҚШ Судан давлатининг аввалги раҳбариятини “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳини қўллаб келганликда айблаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img