Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСтратегик шаҳар ҳукумат назоратига ўтди

Стратегик шаҳар ҳукумат назоратига ўтди

Марказий Африка Республикаси армияси иттифоқчилари – Россия ва Руанданинг ёрдами билан ғарбий чегара ҳудудидаги Белоко шаҳрига ўрнашиб олган исёнчиларни сиқиб чиқарди.

Саккиз йилдан буён мамлакатнинг катта қисмини назорат қилиб келаётган бир қанча гуруҳлар 2020 йилнинг декабрида бирлашиб, ҳокимиятни эгаллаш мақсадида исён бошлаб юборган эди.

Марказий Африка Республикаси ҳукуматининг баёнотида айтилишича, миллий армия Боали, Боссембеле, Боссемптеле, Ялоке ва Буар шаҳарларидан сўнг россиялик ва рунадалик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўтказилган амалиётлар натижасида Белоко шаҳрини ҳам исёнчилардан озод қилган. Бунинг натижасида мамлакатни Камерун билан боғлайдиган асосий автомобил йўли ҳукумат назоратига ўтган.

«Шу тарзда биз Банги-Белоко йўналишида одамлар ва юкларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминладик», – деди Бош вазир Фирмин Нгребада ҳарбий амалиёт натижаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img