Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Starstreak” Украина осмонини чақирилмаган “меҳмон”лардан тозалашни бошлади

“Starstreak” Украина осмонини чақирилмаган “меҳмон”лардан тозалашни бошлади

Буюк Британия Украинага замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни, уларнинг илк партиясидан украин ҳарбийлари фойдаланишни бошлаганини маълум қилган эди. Бугун Харков вилоятида инглизларнинг “Starstreak” кўчма зенит-ракета тизими Россиянинг янги авлодга мансуб “Орлан” учувчисиз бошқариладиган қурилмасини уриб туширди.

Шунингдек, бугун мазкур вилоятда русларнинг СУ-34 қирувчи-бомбаловчи учоғи уриб туширилган бўлса, Житомир вилоятида “Орион” (“Иноходец”) учувчисиз бошқариладиган қурилмаси йўқ қилинган.

Британиянинг “Starstreak” кўчма зенит-ракета тизими ҳар қандай турдаги тикучарлар ва паст учувчи учоқларни йўқ қилишга мўлжалланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img