Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСтанислав Зас: "Озарбайжон Арманистон ҳудудига зарба бермайди"

Станислав Зас: “Озарбайжон Арманистон ҳудудига зарба бермайди”

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Бош котиби Станислав Зас журналистлар билан бўлган мулоқотда Тоғли Қорабоғдаги вазият ҳақида муносабат билдирди.

Бош котиб уруш кўлами кенгайиб кетиши эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, шундай деди: “Озарбайжон Арманистон ҳудудида зарба бермайди, чунки унинг ушбу мамлакат ҳудидига ҳам, унинг яхлитлигига ҳам даъвоси йўқ. Озорбайжонда соғлом фикрловчи ва ўз халқи олдида масъулиятни ҳис этувчилар етарли ва улар бундай қарор дарҳол вазиятни ўзгартириб юборишини яхши ҳис этадилар. Соғлом фикрловчи озарбайжонлик ва арманистонлик сиёсатчилар ҳамда ҳарбийлар зиддият янги даражага чиқишига йўл қўймайдилар”, — деди.

Қайд этиш керак, Арманистон раҳбарияти, жумладан, Бош вазир Никола Пашинян Озарбажоннинг Ереван истилоси остида қолаётган Тоғли Қорабоғни озод этиш борасидаги ҳаракатларини арман халқини геноцид қилишга қаратилган режа деб, аслиятни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img