Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон"Southwest Seoul Global Center" маркази билан меморандум имзоланди

“Southwest Seoul Global Center” маркази билан меморандум имзоланди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси иштирокида “Southwest Seoul Global Center” хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлаш маркази, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси ва Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик бўйича уч томонлама Англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

“Southwest Seoul Global Center” маркази мамлакат ҳудудида бўлиб турган хорижий фуқароларга ҳуқуқий, меҳнат ва оила муносабатлари, миграция масалаларида ёрдам ва маслаҳатлар беришга ихтисослашган ташкилот ҳисобланади.

Шунингдек, марказда хорижий фуқароларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш, корейс тили ўқув курсларини ташкил этиш, миллий маданий ташкилотларга турли тадбирларни ўтказишда кўмаклашиш ва чет элликлар учун адвокат ёрдамини тақдим қилиш каби хизматлар кўрсатилади”, – дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img