Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди

Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди

Президент халққа қилган мурожаатида у: “Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимизнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Мен Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман.

Шу сабабли истеъфога чиқишга қарор қилдим», – деди.

Шунинг билан бирга президент одамларни иғволарга учмасликка чақириб, жумладан:
“Агрессия пасаймаяпти, зудлик билан истеъфога чиқишим ҳақидаги талаблар давом этяпти.

Ҳозирги вазият икки томонлама тўқнашув жуда яқин турибди.

Бир тарафда — намойишчилар, иккинчи томонда — ҳуқуқ-тартибот ходимлари. Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари Давлат резиденциясини ҳимоя қилиш учун қурол қўллашга мажбур бўлади. Бундай ҳолатда қон тўкилиши шубҳасиз. Мен томонларни иғволарга учмасликка чақираман.

Шу сабабли истеъфога чиқишга қарор қилдим”, – деган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img