Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСохталаштирилган сайлов мамлакатга қимматга тушмоқда

Сохталаштирилган сайлов мамлакатга қимматга тушмоқда

2020 йилнинг 9 августида Беларусда ўтказилган президент сайлови натижалари эълон қилиниши билан мамлакатда оммавий норозилик юришлари бошланиб кетди. Марказий сайлов комиссиясининг амалдаги президент Александр Лукашенко сайловчиларнинг 80,1% овозини олгани ҳақидаги расмий хабари халқни жўнбушга келтирди. Ваҳоланки, хорижий экзит-поллар натижаси амалдаги давлат раҳбари атиги 10,09%, унинг асосий рақиби Светлана Тихановская эса 71,28% овоз тўплашга муваффақ бўлганини тасдиқлаганди.

Сайлов натижалари эълон қилинган куннинг эртасигаёқ Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчилари жаноб Лукашенкони қайта сайланганлиги билан табриклади. АҚШ ҳамда ЕИ вакиллари эса сайлов адолатли ва эркин ўтмаганини маълум қилдилар. Александр Лукашенконинг ўзи эса сайлов бамисоли байрамдек тантана билан ўтганини таъкидлади.

2020 йил август. Минскдаги намойиш

Сайлов участкалари ёпилиши билан бутун мамлакат бўйлаб норозилий намойишлари бошланиб кетди. Намойишларнинг дастлабки икки куни мобайнида қарийб 30 та шаҳарда норозилик юриши қатнашчилари ва куч ишлатар тизимлар ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, 5 мингдан ортиқ одам ушланди.

ACLED нодавлат-ноҳукумат ташкилотига кўра, 2020 йилнинг августидан 2021 йилнинг июл ойига қадар Беларусда 2,7 минг мартадан ортиқ норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Беларус журналистлар ассоциациясининг мълум қилишича, ўтган йилнинг ўзида ОАВ ходимларидан 500 нафари қамоққа олинган. Бу ҳолат мамлакатнинг Жаҳон матбуот эркинлиги рўйхатидаги  ўрнига таъсир кўрсатмай  қолмади ва Беларус 180 давлат орасида 158-ўринга тушиб қолди.

Ўтган йил август ойининг охирига бориб намойишлар ур-сурларсиз ўта бошлади, фуқаролар иш жойларини ташлаб юришларда қатнаша бошладилар. Бош прокуратура бу ҳолат сабабсиз ташлаш деб баҳоланиши билан огоҳлантирган бўлса, Александр Лукашенко ишчилари намойишларга чиқаётган мамлакатдаги барча корхоналарни ёпишни буюрди.

2021 йил август. Лукашенко “BILD” (Германия) журнали муқовасида

2021 йил апрелида АҚШ Беларуснинг 9 та, хусусан, «Белнефтехим», «Гродно Азот», «Нафтан» каби давлатга қарашли компанияларига санкциялар жорий этди. ЕИ бўлса мамлакатнинг асосий экспорт соҳаларига санкциялар қўллади. Жорий йилнинг май ойидан бошлаб хорижий авиакомпанияларнинг бар қанчаси Беларус ҳаво кенгликларидан фойдаланишни тўхтатди. Бунинг оқибатида Минск ҳар куни 70 минг долларни бой бермоқда.

Сиёсий инқироз кичик бизнесга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Беларус Адлия вазирлигига кўра, 2020 йилда республикада кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш кескин тушиб кетди. Бундан ташқари, хориж валютасига талаб кескин ортиши баробарида, беларус рублининг қадрсизланиши тезлашди. Мамлакатнинг халқаро заҳиралари эса ўтган йили 1,92 млрд долларга камайиб кетди. Бу рубл қадрсизланишини тўхтатиш учун заҳирадаги валюталарни сотишга мажбур бўлингани ортидан кузатилди. Ўз навбатида мамлакатнинг ташқи қарзи ўсишда давом этиб, ЯИЧ ҳажмига нисбатан 70 фоизга етди.

Расмий статистикада ўтган йилдан бошлаб Беларус фуқароларидан қанчаси Европага чиқиб кетгани ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ, ИИВ ахборотига кўра биргина 2020 йилнинг сентябр, октябр ойларида 13,5 минг киши Полша, Украина, Литва ва Латвияга чиқиб кетган. Кейинроқ бу ҳақдаги маълумотларни ошкор қилиш буткул тўхтатилди.

Хуллас, мамлакат етакчисининг қайта сайланиши натижалари ва мухолифатни таъқибга олиш ортидан юзага келган сиёсий инқироз Беларусга жуда қимматга тушмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img