Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСохта вакцина савдосига чек қўйилди

Сохта вакцина савдосига чек қўйилди

Хитой полицияси томонидан ўтказилган махсус амалиёт чоғида коронавирусга қарши йирик миқдордаги сохта вакциналар олиб қўйилди.

Қайд этилишича, жами бўлиб қарийб уч минг доза сохта вакцина мусодара этилган. Полиция ушбу воситаларни тарқатиш тармоқлари ва тайёрланган жойларини ҳам аниқлашга муваффақ бўлган. Амалиёт давомида 80 нафар қонунбузар қўлга олинган. Улар сохат вакцинани ҳақиқийсидан бир неча баравар қимматга сотган.

Расман тасдиқланган вакцина эса мамлакат фуқаролари учун бепул бўлиб, улар махсус рухсат этилган марказларда эмланиши мумкин. Айни пайтда Хитойда коронавирусга қарши “Sinovac” вакцинасидан фойдаланилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img