Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонСоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифохонада даволанмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифохонада даволанмоқда

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда. Беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда», дейилади хабарда.

Бироқ вазир қандай касалликдан даволанаётгани айтилмаган.

Қайд этилишича, Алишер Шодмонов охирги марта шу йилнинг 24 июл куни матбуотда кўриниш берганди, ўшанда у Туркиядан Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда маслаҳатчи сифатида келган гуруҳ вакилларини қабул қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img