Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСофия Ротару қанча топиши маълум бўлди

София Ротару қанча топиши маълум бўлди

Украиналик машҳур қўшиқчи София Ротаруга тегишли Ялта шаҳри марказидаги «SOFIA» меҳмонхонаси ҳамон ёпиқлигича қолмоқда. Меҳмонхона коронавирус тарқалиши ортдан жорий этилган карантин чоралари доирасида фаолиятини тўхтатган эди.

Меҳмонхона раҳбарияти танаффусдан фойдалаган ҳолда таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилган эди. Бироқ, режа амалга ошмади, буюртма берилган жиҳозлар, мебеллар ва техникалар ҳам келтирилмади. Меҳмонхона гарчи мижозларни қабул қилмаётган бўлса-да, ушлаб туриш харажатларига анча-мунча маблағ кетмоқда. Шунга қарамай, қўшиқни меҳмонхонани сотиш ниятида эмас.

Мусиқашунос Сергей Соседовнинг айтишича, бордию Ротару меҳмонхонани сотган тақдирда ҳам ҳеч нарса йўқотмайди. Хонанда асосий даромадини бизнесдан эмас, концертлар ва корпоратив таклифлардан топади. Унинг 40 дақиқалик чиқиши 50 минг евро туради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img