Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСобиқ президентлар дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилади

Собиқ президентлар дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилади

Қирғизистонда мамлакатнинг собиқ президентлари – Суронбой Жээнбеков ва Роза Отинбоевани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласи кун тартибига чиқди.

Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун 15 мингдан ортиқ имзо йиғилди. Ташаббускорларга кўра, юқорида номлари қайд этилган собиқ сиёсатчилар умрбод дахлсизлик, юқори пенсия ва қашшоқ мамлакат бюджетига ортиқча юк бўлиб тушаётган бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишга муносиб эмас.

Айни пайтда мамлакатнинг собиқ бешта президентидан икки нафари қочиб юрибди, бир нафари қамоқда жазо муддатини ўтамоқда, икки нафарининг эса собиқ давлат раҳбарларига бериладиган имтиёз ва дахлсизлик ҳуқуқларидан маҳрум этишга ҳаракат қилинмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img