Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСобиқ президентга тегишли 1,5 миллиард доллар давлатга қайтарилди

Собиқ президентга тегишли 1,5 миллиард доллар давлатга қайтарилди

Украина давлат бюджетига собиқ президент Виктор Янукович оиласи ва унинг яқинларига тегишли деб ҳисобланган 1,5 миллиард доллар қайтарилди. Бу ҳақда маҳаллий телеканал орқали қилган чиқишида хабар берган Ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Ениннинг айтишича, пулларнинг 87 фоизи нақд шаклда давлат ғазнасига топширилган.

ТИВ расмийсига кўра: «Бу пуллар қандайдир афсонавий қимматбаҳо қоғозлар эмас, булар 1,3 миллиард доллар нақд пул ва қарийб 200 миллион  долларлик қимматбаҳо қоғозлардир». Енининг айтишича, «Янукович пуллари»нинг қайтарилиши Украина ташқи қарзини бир ярим миллиард  долларга камайтириш имконини берган.

Қайд этилишича, ўғирланган пулларнинг 600 минг доллари АҚШдан, Оқ уй билан самарали олиб борилган музокаралар натижасида қайтарилган. ТИВ расмийсига кўра, бу пуллар Виктор Янукович бошқаруви даврида унинг яқинлари томонидан тузилган жиноий гуруҳга тегишли бўлган. Евгений Ениннинг айтишича, собиқ президентнинг хориждаги бошқа маблағларини давлатга қайтариш бўйича ишлар давом эттириляпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img