Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСобиқ президент судланмоқда

Собиқ президент судланмоқда

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози душанба куни Парижда суд залида ҳозир бўлди. 65 ёшли сиёсатчи коррупцияга доир йирик ишнинг асосий фигуранти сифатида гумонланмоқда. Бу билан замонавий Франция тарихида илу марта собиқ президент суднинг қора курсисига ўтирди.

Суд биноси атрофи полиция кучлари томонидан қуршаб олинд. Хавфсизлик чоралари бир неча баробар кучайтирилди.

Савдо қинғирликлари ва коррупцияда айбланаётган Саркози журналистлар билан учрашмасликка ҳаракат қилган. Суд залига бинонинг хизмат эшиги орқали кириб келган. У журналистларнинг саволларига бирон оғиз жавоб қайтармаган, полиция эса ОАВ ходимларининг унга яқинлашишига имкон бермаган.

Суднинг қора курсисида Саркозидан ташқари унинг собиқ адвокати Тери Эрзог ва кассация суди судяси Жилбер Азиберни учратиш мумкин. Қайд этилишича, Саркози 2007 йилдаги сайлов кампаниси учун мамлакатнинг энг бой аёли, “L’Oreal” ширкатининг меросхўри Лилиан Бетанкур ноқонуний тарзда пул олган.
Фото: AFP

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img