Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонШвеция ва Дания: мусулмонларга қарши кайфият кучайиб бормоқда

Швеция ва Дания: мусулмонларга қарши кайфият кучайиб бормоқда

Швециянинг Малмё шаҳрида Исломга қарши кайфиятдаги бузғунчилар томонидан Қуръони карим ёқиб юборилганидан сўнг юзлаб мусулмонлар бу ҳолатдан норози бўлиб кўчага чиқдилар. Улар кўчаларда ҳаракатни тўхтатиб, гулханлар ёқишган.

Намойишни тарқатиш учун воқеа жойига полиция етиб келган. Томонлар ўртасида бироз тўқнашув юзага келган. Бундан ташқари, бир неча кун илгари кўча рассомларидан бири исломга қарши митинг ўтказиш учун маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилгани ҳам намойишчиларнинг ғазабига сабаб бўлган.

Қайд этилишича, динимизнинг муқаддас китобига ўт қўйган муттаҳам илгари миллатлараро низо келиб чиқишига сабабчи бўлгани учун қамалиб чиққан экан. Ҳукумат рассомнинг илтимосини рад этиб, намойиш ўтказилишига рухсат бермаган бўлсада, бу ташаббус иштирокчилари ўз билганларидан қолмаганлар.

Қайд этиш керак, мусулмонларга қарши кайфият Данияда ҳам кучайиб бораётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда. Ачинарлиси, бунга сиёсатчилар ҳам бош бўлаётганидир. Хусусан, мамлакат парламентидаги ултраўнг партия Данияда исломни таъқиқлаш ва ғарбча қиёфага эга бўлмаган фуқароларни мамлакатдан чиқариб юборишдек бўлмағур ташаббусни илгари суряпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img