Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон«Shumukh» – дунёдаги энг қимматбаҳо атир

«Shumukh» – дунёдаги энг қимматбаҳо атир

Ушбу атирнинг номи икки марта «Гиннеснинг рекордлар китоби»га киритилган. Биринчи марта у «Атир идишида энг кўп олмослар ишлатилган»и учун ва иккинчи марта «Масофадан бошқариладиган энг хушбўй атир» сифатида қайд этилган. Масофадан бошқариш технологияси шундан иборатки, унга таъбга кўра созламаларни ўрнатиш мумкин.

Атир таркиби дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган унсурлардан таркиб топган бўлиб, улар қаторига сандал дарахти, мушк, ноёб ҳинд агар дарахти, тоза турк атиргули, иланг-иланг ўсимлигидан олинган моддалар ва бошқа сир тутилган қўшимчаларни киритиш мумкин. «Shumukh» атирининг бир қутисини 1,295 млн долларга харид қилиш мумкин.

Дунёдаги энг қимматбаҳо ушбу атир Бирлашган Араб Амирликларининг «Nabeel Perfumes» парфюмерия компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img