Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Шимолий оқим-2" тўхтатилса, Германия қийин аҳволда қолиши мумкин

“Шимолий оқим-2” тўхтатилса, Германия қийин аҳволда қолиши мумкин

Германия парламенти депутати Гуннар Линдеманнга кўра, агар “Шимолий оқим-2” лойиҳаси тўхтатилса, мамлакатда табиий газнинг нархи кўтарилиши баробарида аҳоли ва бизнесни энергия билан таъминлаш қийин аҳволда қолади.

Режага кўра Болтиқ денгизи тубидан ўтадиган “Шимолий оқим-2” қувури орқали мамлакатга арзон рус газини етказиб бериш келгуси йилдан бошланиши керак. Бироқ Европа Иттифоқи ва АҚШ бунга қаршилик кўрсатиб, лойиҳани тўхтатишни талаб қилмоқда. Бунга яна бир сабаб қилиб мухолифатчи Алексей Навалнийнинг заҳарланиши кўрсатиляпти.

Қайд этиш керак, электр учун тўлов Германияда Европанинг бошқа давлатларига нисбатан бирмунча қиммат. Агар Россиядан қўшимча газ харид қилиш режасидан воз кечилиб, АҚШдан суюлтирилган газ олиш бошланса, энергия нархи камида 30 фоизга қимматлашади ҳамда аҳоли ва бизнес юқори нархларни кўтара олмайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img