АҚШ Сенатининг вакиллар палатаси “Шимолий оқим-2” лойиҳаси бўйича 2021 йилда жорий этилиши мумкин бўлган келишувни маъқуллади.
Конгрессменлар йил охиригача тасдиқлаши керак бўлган “2021 йил миллий мудофааси тўғрисида”ги қонунга кўра “Шимолий оқим-2” лойиҳасини амалга ошираётган Россия команиялари ва бу масалада ёрдам бераётган ширкатларга нисбатан кескин иқтисодий чекловлар қўлланилади.
Қайд этиш керак, Германия мазкур лойиҳа охирига етказилишини қўллаб-қувватламоқда ва немис фуқаролари ва компаниялари санкциялардан ҳимоя этилишини таъкидламоқда.
Шуниси маълумки, АҚШ томонидан жорий этиладиган санкциялар хавфи туфайли кўплаб компаниялар “Шимолий оқим-2” лойиҳаси қурилишидаги иштирокини тугатган.