Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Шимолий оқим-2" бўйича янги санкциялар кучга киради

“Шимолий оқим-2” бўйича янги санкциялар кучга киради

АҚШ Конгресси палаталари томонидан маъқулланган мудофаа бюджетида “Шимолий оқим – 2” газ қувури бўйича санкцияларни кенгайтириш ҳам кўзда тутилган.

Жумладан, навбатдаги санкциялар газ қувури қурилиши учун қувур ётқизувчи кемаларни сотиш, ижарага бериш ёки шу турдаги хизматларни кўрсатувчи компанияларни қамраб олади. Бундан ташқари, газ қувури бўйича маслаҳат берувчи мамлакатлар ёки ширкатлар ҳам жазоланади. Мазкур чекловларнинг барчаси конгрессменлар томонидан тасдиқланган бўлиб, миллий манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда улар президент томонидан ўзгартирилиши ёки ўз ҳолатича қолдирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ “Шимолий оқим – 2” газ қувури лойиҳаси амалга оширилишига қарши чиқиб келмоқда. Вашингтонга кўра ушбу лойиҳа Оқ уйнинг Европадаги иттифоқдошлари энергия хавфсизлигига таҳдид солади ва Россия ундан сиёсий босим ўтказишда дастак сифатида фойдаланиши хавотири мавжуд.

Ноябр ойининг охирида яна бир ширкат – “Шимолий оқим – 2″ни сертификатлаштирувчи Норвегиянинг “Det Norske Veritas – Germanischer Lloyd” (DNV GL) компанияси санкциялар таъсириги тушиш эҳтимоли туфайли лойиҳадаги иштирокини тўхтатди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img