Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонШимолий Корея қийин аҳволда қолди

Шимолий Корея қийин аҳволда қолди

КХДР етакчиси мамлакат оғир қийинчиликларни бошдан кечираёганини маълум қилди. Ким Чен Иннинг таъкидлашича, бунга Корея Халқ Демократик Республикасига нисбатан хорижий давлатлар томонидан жорий этилган санкциялар ва янги турдаги коронавирус пандемияси сабаб бўлган. У бу ҳақда Корея телеграф агентлиги (KCNA)га берган интервюсида гапирган.

Ким Чен Ин аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бугунги куннинг энг долзарб масласи эканини таъкидлаган. Аввалроқ эса КХДР ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташклотига йўллаган мактубида мамлакатда коронавирус билан зарарланиш борасида биронта ҳолат қайд этилмаганини маълум қилган эди. Хусусан, аҳоли ўртасида ўтказилган 23 121 та тестда фақат мусбат натижа қайд этилган.

КХДРнинг ушбу расмий хатига ишонилса, мамлакат коронавирус пандемияси кириб бормаган жаҳондаги ягона давлат ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img