Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонШифокорлар фаолиятига ҳеч ким аралшмайди

Шифокорлар фаолиятига ҳеч ким аралшмайди

Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишлоқ врачлик пунктлари ва умумий амалиёт шифокорларининг вазифа ва функциялари хусусида ҳам фикр юритилди.

— Қайси оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пункти раҳбари ўз ҳудудига чиқиб одамлар билан учрашди, уларнинг дардини эшитди? Афсуски ҳеч ким! Касалликларга қарши курашамиз деяяпмиз, бирламчи бўғинлар ишни аввало шундан бошлаши керак эмасми? — деди давлат раҳбари.

Маълум бўлишича, бундан кейин илғор хорижий тажриба асосида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш, оилавий шифокорга ёрдам берадиган ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилади. Мазкур бригадалар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда оилалар кесимида “тиббий харита”ни шакллантиради. “Тиббий харита”га оила аъзолари, уларнинг саломатлиги ҳақидаги барча маълумотлар киритилиб, улар билан манзилли иш йўлга қўйилади.

Президент шунинг билан бирга бирламчи бўғинда кадрларга жуда катта эҳтиёж мавжудлигига эътибор қаратди.

— Бирламчи бўғинда тиббиёт ходимларини касбга ўқитиш, малакаси, лавозимини ошириш ҳамда ишга рағбатлантириш тизимининг йўқлиги туфайли айни кунларда 8 мингга яқин (40 фоиз) шифокорга талаб мавжуд. Ҳудудларда 85 та оилавий поликлиника ва 315 та қишлоқ врачлик пунктларини ташкил этишга эҳтиёж бор, — деди Шавкат Мирзиёев.

Таҳлилларга кўра жойларда шифокорларга мурожаат қилган оилаларнинг 43 фоизи кўрсатилган тиббий хизматлар учун пул тўлаган. Йиғилишда бу соҳадаги энг оғриқли ва ачинарли масала экани таъкидланди.

Президент энди тиббиёт соҳасига эътибор мутлақо бошқача бўлиши, жойлардаги мутасаддилар тиббиёт соҳаси раҳбарларини йиғилишларга чақирмаслик ва бошқа ишларга жалб қилмаслик бўйича топшириқ берди.

— Энди вазирлик фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди. Врач, касалхона, поликлиникалар бош шифокорларлари ёки бошқа тиббиёт ходимлари бирорта қўшимча ишга жалб қилинмайди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img