Бош саҳифаДолзарбШавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этди

Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этди

Давлатимиз раҳбари БМТнинг 76-сессиясидаги нутқида аввало Aнтониу Гутерришни Бош котиб лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон президенти ўз чиқишида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга трансмиллий таҳдидлар кучайиб бораётгани, иқлим жадал ўзгараётгани, оммавий миграция оқимлари кўпаяётгани ҳамда анъанавий қадриятлар завол топаётганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев шунингдек, бир қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Қуйида Ўзбекистон президентининг БМТ 76-сессиясидаги нутқидан айрим иқтибослар келтирилади:

Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик, ҳамма учун ва барча жойда”, деган тамойил асосида вакциналардан тенг ва адолатли фойдаланиш имкониятини яратишга доир ёндашувини тўлиқ маъқуллаймиз.

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо этиб сайланди.

Биз бошлаган ислоҳотлар йўлимизни изчил давом эттириш мақсадида Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиқдик.

Ушбу Стратегиянинг бош ғояси фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, ҳар бир кишини кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда барқарор экологик ривожланишга эришишдан иборатдир.

Бизнинг асосий мақсадимиз – Марказий Осиёни фаровон ва барқарор ривожланаётган, ишонч ва дўстлик маконига айлантиришдир.

Бунинг учун биз қўшни ва ёндош минтақалар билан ўзаро алоқаларни кучайтиришга устувор аҳамият қаратмоқдамиз.Бу йўналишда Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини илгари сурдик.

Афғонистон Марказий Осиёнинг узвий қисми эканини яна бир бор таъкидламоқчиман. Бу давлатда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишидан нафақат биз, қўшни мамлакатлар, балки бутун дунё манфаатдордир. Шу боис, биз афғон халқига ҳамиша қўлдан келган ёрдамни кўрсатмоқдамиз.

Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши кураш, атроф-муҳит ва био хилма-хилликни муҳофаза қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Бу нафақат бугунги, балки келажак авлодлар олдидаги эзгу инсоний бурчимиздир.

Ўзбекистон дунёнинг барча давлатлари ва глобал ташкилотлар билан ўзаро манфаатли, узоқ муддатли ва кўпқиррали шерикликни ривожлантиришга доимо тайёр.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img