Бош саҳифаДолзарбШавкат Мирзиёев президент этиб сайланди

Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланди

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида 24 октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайлови натижасини эълон қилди. Таъкидланишича, сайловда 16 212 343 нафар сайловчи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 80,4 фоизини ташкил этган.

Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига кўрсатилган номзодлар сайловчиларнинг қуйидаги миқдордаги овозини олган:

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;
Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Наимович Обломурадов – 4,1 фоиз;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Келдиевич Қодиров – 5,5 фоиз;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Азизовна Ворисова – 6,6 фоиз овоз олган.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев – 80,1 фоиз овозини олиб, ишончли ғалаба қозонди ва Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img