Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонШавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бошланган қурилиш ишлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бошланган қурилиш ишлари билан танишди

Айни пайтда Самарқанд вилоятида бщлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаёган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.

Давлатимиз раҳбарининг тавсияси асосида мажмуанинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Муборак Рамазон ойининг шу кунларида қурилиш ишлари бошланди. Президент мажмуада нуронийлар ва зиёлилар билан учрашди. Мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.

“Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради. Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч”, – деди Президент.

Қуръон оятларидан ўқилиб, дуо қилинди.

Шавкат Мирзиёев мажмуада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Бу ерда катта масжид, тўртта симметрик минора, баланд айвонлар, йўлдан кириб келишда хиёбон бўлади. Кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотурургоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади. Бундан ташқари, ошхоналар, ҳунармандчилик буюмлари растаси, ҳаммом, таҳоратхона, кушхона қурилиши белгиланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img