Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонШахс ҳуқуқлари ҳимояси қоғозда қолиб кетмаслиги керак

Шахс ҳуқуқлари ҳимояси қоғозда қолиб кетмаслиги керак

Сайтимизда чоп этилган “Шахс ҳуқуқларининг кафолатлари кучайтирилади” номли мақолага адвокат У.Салоҳиддинов муносабат билдириб, мақола юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этди. У имловий хатолари тузатилган ҳолда, бошқа ўзгаришларсиз эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Ассалому алайкум.
Қарсакбозликни тўхтатайлик-да, фуқаролар ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинлигини фақат қонун асосида реал ҳимоя қилиш механизмини йўлга қўяйлик.

Бу дегани:

– янги мустақил, беғараз, фақат қонунни ҳимоя қилиш асосида, қонунни кучи билан (фақат қонунни кучи билан) ва одил суд тизимини ташкил этиш;

– суд ва прокуратура тизимида люстрация тўғрисида қонун қабул қилиш;

– фуқародан, шахсдан ўзи танлаган адвокат учрашувисиз олинган ҳар қандай ёзма маълумотни аввалдан қонунда номақбул деб белгилаш;

– фуқарони ҳуқуқини тушунтириш, уни ушлаб туриш, идорага олиб келиш (ва ҳк. лар)да, гумон қилишда яқинини расман хабардор қилиш ва ўзи хоҳлаган адвокатни чақириш процессини қонунда мустаҳкамлаш, видеотасвирга олиш (Меранда ҳуқуқи);

– процессуал тенгликни таъминлаш ва давлат идораларини қонун олдилаги масъулиятини реал ошириш;

– адвокат мақомини процессуал белгилаш ва ўлароқ уни ҳимоячилик атамасидан кенгроқ шахс ёки процессуал тараф эканини қонун асосида таниш каби масалаларни кўрмасдан туриб, фуқарони (шахсни) ҳуқуқини ҳимоя қилиш асоратли эканини тан олишимиз керак.

Авваламбор, қонун ишлашини назорат қилиш механизмини шакллантириш ва амалда реал тадбиқ этиш зарур. Чунки, прокуратура бу соҳада ваколатини, илғорлигини бугунги кунда қўлдан бой берди(!).

Хабарингиз бўлса, 2017 йил 30 сентябрда Президентимиз шу маънода ва мазмунда Фармон қабул қилди. Лекин, ижобий ўзгаришни йўқлиги (бефарқлик ҳолати) мана шу янги қарор қабул қилиш амалиёти билан ҳам ўз тасдиғини топди(!).

Президент аппаратига қонунлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзога киритишда адвокатура ролини ошириш керак. Бу тизимда жуда юқори малакали ва тажрибали холис, ватанпарвар ҳуқуқшунослар кўп. Ҳаттоки, халқаро ҳуқуқ амалиёти тизими бўйича ҳам.

Ҳуқуқ соҳасидаги ҳар қандай ижобий ҳаракатимиз Ватанимиз равнақи, нуфузи ва фуқароларимиз ҳуқуқларини реал ҳимоя қилишни таъминлмшга қаратилган бўлиши лозим.

Сўзимни бошида, “қарсакбозлик” деганим, хом лойиҳани обдон “пиширишни” талаб қилади ва Муҳтарам Президентимизни бу ҳаракатлари (мазкур қарорлари) навбатдаги эътиборсизлик ёки лоқайдлик манбаи бўлмаслиги керак.

Адвокат Усмонхон Салоҳиддинов

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img