Севинч

                                                                         Дидар АМАНТАЙ

 (Ҳикоя)

Фирдавси пастда турарди. Қўлида бир сават гул, ортида гитара қаққайиб турарди – ҳозир қўшиқ куйлайдигандек.  

– Севинч.

Бошида ёзги шляпа. У бирров кўриниш бердида, яна ичкарига кириб кетди. Тошкент – йўлда машиналар сийрак. Баланд уйларга эргашганча ўсиб бораётган дарахтлар сояси худди узайиб кетгандек гўё.

– Мумкин бўлса, арқон ташласанг, саватни бериб юборсам.

– Йўқ.

– Нега?

– Отам уришади.

Севинч ташқарига чиққанда, барчасини пайқаб улгурди. Устидаги кийими яп-янги – гўё кийимини мақтангани келгандек, қайта-қайта балконга чақираверарди. 

Кун иссиқ. Чўмилишнинг айни вақти. Бундай чоғда ҳеч нарсани ўйламай, осмонга термулиб ёки қоринни қумга қаратиб ётган яхши. Қуёш тиғида тобланиб ётишга нима етсин. Ҳозир ҳамма футболга кетсин, дугонасига қўнғироқ қилиб, бассейнга кетишади. 

– Жоним, Севинч.

Энди ранжимасликнинг имкони йўқ. Кўк рангли ипак пардани ланг очиб, бошини чиқарди.

– Мен жонинг эмасман.

 Гапим гап, онт ичаман!

– Қўй азизим, одамлар нима дейди, ўйлаб гапир.

 Айтмаса бўлмас, аксинча, умид бериб қўяди. Агар ҳозир тўхтатмаса, кейин кеч бўлади. Яхшиси имкон бермаслик.

– Севинч.

Овоз уй ичкарисидан чиқди. Отаси ва укаси сумкани тўлдирмоқда. Сомса, кўк чой, киш-миш, ўрик қоқи. Латтага ўраб, оғзини боғлаб қўйди. Топишга осон. Ҳужум пайтида эрмак қилади. Иккала томон ҳам дарвозага ҳужум қилганда ўйиндан кўз узиб бўлмайди. 

– Миллий байроқлар қани?

– Бу ерда, қўйган жойингизда турибди

– Ҳаммасини солиб қўй

– Ҳеч нарса эсдан чиқмасин

– Хўп.

– Тушунарли.  

– Бизникилар хавфли вазият туғдирган пайтда байроқларни хилпиратамиз.

– Ҳайқирамиз, бақирамиз, гимн куйлаймиз.

– Ҳаа.

– Севинч!  

– Бу ким?

Отаси деразадан ташқарига қаради, Севинч ниманидир қидираётгандек, атайин балконга чиқди. Фирдавсий йўқ. Атрофга разм солди. Кўринмади. Ўзи ҳам ажабланди.

Қаерга яширинди экан. Ортга ўгирилган эди, балкон остидан пичирлаган овоз келди. Тушунди. Қуласа, ўзидан кўрсин. Хонага кирганидан кейин атрофга аланглади, текширгандай бўлди. У осилиб турибди, бутун танаси қалтирарди, қандай тушишни билмайди.

– Севинч.

– Мана бу нима?

– Арқон ташла, балкон четига боғла, қўлим чарчади.

– Муҳаббат учун жон фидо қилсанг арзийди.  

– Тўғри, тўғри.  

– Унда шошма, сабр қил, чида. 

– Ахир, биз бахтли муҳаббатни хоҳлаймиз.  

У уйга кирди. Футбол ишқибозлари тайёр. Севинч сумка кўтарган икковлонга бир разм солдида:

– Ўзбекистон, олға! – деди.  

– Яшасин мамлакатимиз.

– Байроқларни ҳилпиратишни унутманг.  

– Албатта, хўп.

Икковлон остонани хатлаб чиқишди, эшик очилди, олдинда узундан-узун зиналар.

– “Азизим менинг – менинг азизим”… (қўшиқ қуйлаяпти)

Отаси хиргойи қилганча пастга тушиб борарди. Севинч сандиқда ётган арқонни олиб балконга югурди. 

– Фирдавси!

Ўрнида йўқ. Бечора, бирор жойига жароҳат етмаган бўлсинда. Қараса, ерда қулаб ётибди.

– Не бўлди?

– Қуладим.

– Бирон еринг оғримаяптими? 

– Оғримаяпти.

– Иккинчи қават – ерга қулашга, қаҳрамонлик кўрсатишга қулай қават экан.  

– Мен сени яхши кўраман.  

– Унда боравер, севиб қолганингда келасан.  

Севинч балкон эшигини ёпиб ичкарига кирди. Ҳозир чўмилишга боради. Ташқарида тез тиббий ёрдам машинасининг овози эшитилди. Барибир, чақирган экан. Менга етишиш осон деб ўйлаган шекилли. 

Қозоқчадан Абдували Сайбназаров таржимаси

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img