Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСенегалликлар француз компанияларини мамлакатни тарк этишини талаб қилмоқда

Сенегалликлар француз компанияларини мамлакатни тарк этишини талаб қилмоқда

Сенегал мухолифати етакчиларидан бири Гай Мариус Саня мамлакатни Франция иқтисодиётига қарамликдан халос этишга чақирди. Сиёсатчи бу ҳақда қамоқдан озод этилган заҳоти баёнот берган.

Хусусан, “Frapp-France dégage” ҳаракати етакчиси: «Агар сизнинг ҳаракатингиз мени тўхтатишга қаратилган бўлса, сизларга шундай дейман: «Ашан, Карфур, йўқолинглар!». Сенегал бизнесини ҳимоя қилишни таъқиқлаб, империалистик корпорациялар даромад олишларига йўл қўйиб бераётганингизни эса ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди».

Саняга кўра, Сенегал халқи давлатни француз монополистларидан озод қилишни сўрамоқда. Маҳаллий чакана савдогарлар ва бозорчилар хорижнинг гигант савдо тармоқлари билан рақобатлашишга қодир эмас. Сиёсатчининг айтишича, айнан ушбу сабаб билан минглаб сенегалликлар ишсиз қолмоқда.

Гай Мариус Саня ва унинг маслакдошлари Кледор Сене ҳамда Ассан Диуф бир ой давомида қамоқда сақланди. Улар февралнинг охирида оммавий намойишлар вақтида ҳибсга олинган эди. Сиёсатчилар исён кўтаришга даъват этишда айбланган. Бироқ республика судининг қарори билан улар озод этилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img