Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСаудия Арабистони нефтдан воз кечиш эвазига 213 миллиард доллар тежашни режалаштирмоқда

Саудия Арабистони нефтдан воз кечиш эвазига 213 миллиард доллар тежашни режалаштирмоқда

Энергетика соҳасида суюқ ёнилғидан фойдаланишдан воз кечиш орқали мамлакат 2030 йилга қадар 213 миллиард доллар тежаш чора-тадбирларини кўрмоқда. Бу ҳақда қироллик Молия вазири Муҳаммад Ал Жадаан соҳада ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақидаги чиқишида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда қироллик яшил энергияни жадал ривожлантириш устида изчил иш олиб бормоқда. Жумладан, қуёш энергияси технологияси билан шуғулланувчи еттита компания билан ҳамкорлик келишуви имзоланган.

Бундан ташқари, Ар-Риёд электромобил саноатида дунёнинг етакчиларидан бўлишга ҳаракат қилмоқда. 2030 йилга бориб мамлакатда ишлаб чиқарилаётган энргия қувватининг ярмидан ортиғи қайта тикланувчи манбалар ҳиссасига тўғри келиши керак. Мазкур соҳани ривожлантириш орқали миллионлаб иш ўринлари яратиш ҳам кўзда тутилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img