Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСаудия Арабистон 40 миллиард дона дарахт кўчати ва йўллар, кўчалар ва автомобиллардан...

Саудия Арабистон 40 миллиард дона дарахт кўчати ва йўллар, кўчалар ва автомобиллардан холи шаҳар қуришга киришди

Саудия Арабистонида мамлакатдаги биринчи ва Яқин Шарқдаги энг йрик шамол электр станцияси – «Думат Ал-Жандал» ишга туширилиб, экологик тоза электр қуввати ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда “Masdar” компанияси хабар берди.

Станция 99 та шамол турбинасидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 70 000 та уйни таъминлашга етадиган электр қуввати ишлаб чиқариш имконига эга бўлиб, бунинг ортидан йилига 988 тонна заҳарли газ ҳавога чиқарилишининг олди олинади.

Умумий қуввати 400 мегаватт (МВт) бўлган мазкур “яшил” станция қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган жаҳоннинг етакчи “EDF Renewables” ва “Masdar” компаниялари мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари 2019 йилда бошланган ва мамлакатнинг Ал-Жауф вилоятида фойдаланишга топширилган мазкур иншоот туфайли 600 киши иш билан таъминланди.

Қайд этиш керак, ушбу электр станцияси қиролликнинг Vision 2030 лойиҳаси доирасида фойдаланишга топширилган бўлиб, лойиҳага кўра мамлакатда қайта тикланувчи қувват манбаларининг улуши 2030 йилга бориб 50 фоизга етказилиши лозим.

Экология софлигига жиддий эътибор қаратаётган Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат ҳудуди бўйлаб ўрмонлар барпо этишга ҳам жиддий киришган. Жумладан, 2030 йилга қадар Арабистон ярим оролида 40 миллиард дона  дарахт экиш режалаштирилган бўлса, улардан 10 млрд донаси бевосита қироллик ҳудудига экилади.

Бундан ташқари, Саудия Арабистонида The Line келажак шаҳрини қуриш режалаштирилган бўлиб, унда автомагистраллар, кўча ва автомобиллар бўлмайди, улар ерусти ва икки босқичли ерости йўналишларига жойлаштирилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img