Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Сариқамиш” кўлига фламинголар галаси учиб келди

“Сариқамиш” кўлига фламинголар галаси учиб келди

Маҳаллий тилда қизилғоз аталувчи бу қушлар яна юртимизда пайдо бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи инспекторлари ва илмий ходимлари “Сариқамиш“ кўлида мониторинг ишларини олиб борди. Ўрганишлар давомида фламинго галаси ходимлар камераси объективига тушди.

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг ахборот хизматининг хабарига кўра, табиатнинг бу мўъжизаси камайиб бораётган, заиф қуш сифатида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган. Орол денгизининг жанубий қирғоғи ва Амударё сув ҳавзаларида, шунингдек, Сирдарё ва Зарафшон ҳудудларида учрайди.

Қайд этиш керак ушбу қушларнинг дунёдаги популяцияси 545-680 мингта атрофида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img