Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСардорнинг ваколатлари янада кенгайтирилди

Сардорнинг ваколатлари янада кенгайтирилди

Туркманистон президентининг ўғли Сардор Бердимуҳаммедовга Ташқи ишлар вазири ваколатларининг бир қисми берилди. Айни пайтда учта раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган кичик Бердимуҳаммедов Туркманистон-Россия, Туркманистон-Япония ҳукуматлараро комиссияларига ҳам раҳбарлик қилади.

Аркадағ ўғли билан боғлиқ янги тайинловлараг изоҳ берар экан, ташқи маҳкама раҳбари Рашид Мередов 10 та ҳукуматлараро комиссия ишига бошчилик қилмоқда ва унинг ташқи алоқалар билан шуғулланишга вақти етмаяпти. Унинг ишини енгиллатиш мақсадида феврал ойида Бош вазир ўринбосари лавозими жорий этилган. Ушбу лавозимга тайинланган Сардор Бердимуҳаммедов Хавфсизлик кенгаши, Олий назорат палаталари раҳбари ҳам ҳисобланади.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари отасининг ташаббуси билан ташкил этилган “Туркман олабойи” уюшмасига ҳам раҳбарлик қилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img