Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Samsung" янги маҳсулотлари тақдимотини 5 август куни онлайн ўтказади

“Samsung” янги маҳсулотлари тақдимотини 5 август куни онлайн ўтказади

Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси янги маҳсулотлари тақдимотини онлайн тарзда ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда ва бу жараён 45 дақиқа давом этиши маълум қилинди.

Тақдимотда айнан қандай янги маҳсулотлар намойиш этилиши очиқланмаган.

Компания тарқатган хабарда айтилишича, тадбир меҳмонлари виртуал олам орқали “Samsung”нинг янги маҳсулотлари билан танишишга, уларнинг имкониятлари хусусидаги маълумотларга гувоҳ бўладилар.

5 август куни ўтказилиши белгиланган онлайн тадбирда, шунингдек, компаниянинг бешта янги мобил гажети омма эътиборига ҳавола этилади. Хусусан, Note 20, букланувчи Fold 2 ва Flip 5G смартфонлари, симсиз Buds Live қулоқчини ва Watch 3 ақлли соати тақдим этилади.

Аввалроқ, “Samsung” компаниясининг айрим смартфонлари эндиликда қувватловчи қурилмасиз сотилиши маълум қилинган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img