Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСамир Аббасов: «Озарбайжон позицияси ўзгармайди. Биз бу масала тарихий адолат асосида ечилиши...

Самир Аббасов: «Озарбайжон позицияси ўзгармайди. Биз бу масала тарихий адолат асосида ечилиши лозим, деб ҳисоблаймиз»

Ҳайдар Алиев номидаги Ўзбекистондаги Озарбайжон маданият маркази директори, элчининг биринчи ўринбосари Самир Аббасов билан эксклюзив интервью

Самир Алигасанович, кўплар арман-озарбайжон Тоғли Қорабоғ можароси тарихи ва сабабини яхши билади. Арманистон жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган Озарбайжоннинг 20 фоиз ерларини босиб олган, бир миллион озарбайжонлик ўзларининг яшаш жойидан ҳайдаб чиқарилган. БМТ томонидан қабул қилинган оккупацияни тўхтатиш ва арман қуролли кучларини озарбайжон ерларидан олиб чиқиш борасидаги 4 та резолюция ҳануз бажарилмаяпти. 30 йил мобайнида музокаралар олиб борилмоқда, аммо ҳаммаси самарасиз. Бутун дунёни ташвишлантираётган ушбу можаро яна авж олмоқда. Сизнингча, зиддият яна кескинлашмаслиги, қон тўкилмаслиги учун нималар қилиш мумкин эди?

— Ўйлайманки, саволингизга оддий ва мантиқий жавоб бор. 30 йилдан кўпроқ вақт давомида давом этаётган зиддият кескинлашуви ва қон тўкилишининг олдини олиш учун оккупация, агрессия, этник тозалашни бартараф этиш, Арманистон ишғол қилган ва бутун жаҳон жамжамияти томонидан Озарбайжон ери деб тан олинган 20 фоиз ҳудудни қайтариш ва бир миллион озарбайжонликни ватанига қайтаришни таъминлаш кифоя. 

Маълумки, 27 сентябрь куни эрталаб 6 да Арманистон яна босиб олинган Озарбайжон ерларида ўт очишни тўхтатиш режимини бузди. Бу туташ чизиқда ҳам армиямиз, ҳам тинч аҳолимизга қарши мисли кўрилмаган ҳарбий операция бўлди. Озарбайжон Қуролли кучлари душманга қарши ҳужумга ўтди. Барча Озарбайжон томони ўзининг тарихий ерларида суверенитетини тиклаш ҳуқуқига эгалигини эътироф этди. Шу муносабат билан жанглар исталган дақиқада бошланиши эҳтимоли инкор этилмасди. Ҳаммаси жорий йилнинг июлида можаро зонасига умуман алоқадор бўлмаган арман-озарбайжон чегарасининг Товуз туманида арманлар агрессиясидан бошланди. Табиийки, Озарбайжон армияси душманнинг барча ҳужумларини қайтарди. Сўнгра Арманистон босиб олинган озарбайжон ерларида фаолликни бошлади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бир неча бор дунёга Арманистон яна зиддият оловини ёқиш истагидалигини, босиб олинган Озарбайжон ерларига ҳам қуроллар, ҳам ёлланма, махсус террорчиларни келтираётганини баён қилди. Бизнинг қўлимизда Арманистоннинг ушбу барча ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар бор эди. 

Ихтиёримизда 30 йил мобайнида қочоқлар бўлишига қарамай, Озарбайжон ҳар доим зиддиятни тинч йўл билан ҳал этишни афзал кўрар, тинчлик музокараларига содиқ қолаётган эди. 

Уруш натижасида Озарбайжонга келтирилган зарар миқёсини ўлчаб бўлмайди.  Озарбайжоннинг Қорабоғ вилояти ва унга туташ 7 та туман Арманистон қуролли бўлинмалари томонидан ишғол этилган. 

Озарбайжон ҳудудларининг 20 фоизини босиб олган Арманистон қуролли кучлари ушбу масканларда ҳақиқий вандализм ва ваҳшийликларни амалга оширишди. Озарбайжон аҳолисининг ҳар 10 аҳолиси – қочоқ. Бу одамларнинг барча ҳуқуқлари топталган, уларнинг ҳаёти барбод қилинган. Миллионлаб одамлар ўз Ватанига қайтиш орзусида яшамоқда. Арман армияси ва улар томонидан Озарбайжон ерларида ташкил этилган “айирмачи” тузилма юз йиллар давомида озар халқи томонидан яратилган мусулмон маданий меросни ва тарихий ёдгорликларни йўқ қилиб, қалбакилаштирмоқда.

Биз иккинчи жаҳон урушидан кейин, бугунги кунимизда Сталинград ва бошқа вайрон этилган шаҳарлардаги каби ҳолатлар бўлишига ишонмаган эдик. Аммо биз озарбайжон армияси озод этган ҳудудларни тасвирларда кўрганимизда, Арманистон ваҳшийлик билан барча шаҳарларни вайрон қилганини даҳшат билан кўрдик. Озарбайжоннинг Агдам шаҳри шарпа шаҳарни эслатади. У Сталинграддан ҳеч қандай фарқ қилмайди. 

— Маълумки, 13 кунлик ҳарбий операциялардан кейин ЕХҲТнинг Минск гуруҳи, асосан, Россия ташаббуси бўйича Москвада келишув имзоланди. Келишув нималарни ўз ичига олади?

— Озарбайжон томони бу ҳақда баёнот берди. Москвада имзоланган ҳужжатда гуманитар жиҳатдан ўт очишни тўхтатиш эълон қилинди, ўт очишни тўхтатиш таъминланганидан кейин томонлар базавий принциплар бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олдилар. Бу арман томони охирги йилларда рад этаётган принциплар. Айни вақтда янги шартлар илгари сурилган. Улар ичида энг ҳайратланарлиси, Озарбайжонга қаратилган Арманистон билан эмас, балки нодавлат тузилмаси – “Тоғли Қорабоғ Республикаси” билан музокаралар олиб бориш талабидир. Ушбу ҳужжатда яна қайд этилишича, музокаралар жараёни шакли ўзгаришсиз қолади. Бу эса Озарбайжон ва Арманистон музокаралар томонлари ҳисобланишини англатади. 

Озарбайжон томони баёнот берганидек, Арманистон томонидан қандайдир жиддий қадамлар ташланмаса, у ҳолда ҳарбий операциялар бошланиб кетиши мумкин. Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовнинг таъкидлашича, келишувда 10 октябрь соат  12:00 дан ўт очишни тўхтатиш таъминланиши кераклиги айтилганига қарамай, арман томони яна унга риоя қилмаяпти: “Ҳозирги вақтда арман томони жанговор ҳаракатларни давом эттирмоқда».

Ўзи аслида олдиндан арманларнинг Москвадаги музокараларга бўйсунмаслиги ва у ерда эълон қилинган гуманитар ўт очишни тўхтатишга амал қилмаслиги кутилганди. 

Келишув Москвада имзоланди, аммо 10 октябрь тонги даҳшатли фожиали янгилик билан бошланди. Тунги соат 2 да Арманистон қуролли кучлари Озарбайжоннинг иккинчи энг йирик шаҳри – Ганжага, тинч аҳолига қарши янги зарбалар берди. Ракета отилиши натижасида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди, йирик яшаш бинолари, маданият объектлари вайрон қилинди. 

Бу нафақат Арманистон билан ўт очишни тўхтатиш борасида эришилган келишув мажбуриятларининг қўпол бузилиши, балки ҳарбий жиноят, шунингдек, халқаро террор Актидир. Тасаввур қилинг, Ганжа жанговор ҳаракатлар ҳудудидан 100 чақирим узоқликда ва бу зиддиятга умуман алоқадор эмас. 

Шак-шубҳасиз, Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти қасддан Озарбайжоннинг иккинчи энг аҳоли пунктига зарба берди. Ўт очишни тўхтатиш тўғрисида Озарбайжон билан имзоланган келишувни айнан Ереван Озарбайжоннинг тинч аҳолисига қарши ҳужум қилиб бузди. 

Биз 11 октябр куни ракета ҳужуми билан Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри аҳолисига қарши амалга оширилган ҳаракатни вандализм акти, арман раҳбариятининг навбатдаги ҳарбий жинояти, Хожали геноциди қонли саҳифасининг давоми деб ҳисоблаймиз. Бу жиноятга кўз юмиш Арманистон ҳарбий жиноятларига шерик бўлиш демакдир.

Жавоб ҳаракатлари оқибатида Озарбайжон армияси ҳужумга ўтиб, қатор ҳудудларни қайтариб олди. Ушбу ҳудудлар тақдири нима бўлади?

2016 йил апрелида арман армиясининг ҳужумига жавобан Озарбайжон ўзининг қатор ҳудудларини озод қилди. Ўша кезларда биз озод қилинган ҳудудларни қайта тикладик ва бу ҳудудлар эгаларини ўз уйларига қайтаришни ташкиллаштирдик. Ҳозир бу аҳоли пунктлари ўзининг инфратузилмалари билан фарқ қилади. 

Сўнгги ҳарбий ҳаракатлар натижасида биз Озарбайжоннинг Жебраил туманини, Физулий туманининг асосий қисмини, Хадрут посёлкасини, Тертер туманининг Суговушан, Талиш, Сайли қишлоқларини ва Қорабоғ минтақасининг шимолида жойлашган Муров стратегик муҳим баландлигини  озод қилдик. 

Тасаввур қилаяпсизми, 30 йиллик айрилиқдан кейин ўз ерларига қайтадиган одамлар қувончини. Бу ерда биз озод қилинган ҳудудларда тасвирга олинган кадрларни намойиш этамиз. Бу одамларнинг кўпчилигини мен шахсан билардим, улар ўз Ватани соғинчида ҳаётдан кўз юмишди. Вафот этар эканлар, ерлари озод этилганидан кейин ўзларини аждодларининг ерларида кўмишни васият қилардилар. Тоғли Қорабоғ яқинида жойлашган, босиб олинган туманларда аҳолининг 95 фоизини озарбайжонлар  ташкил этган. Аввалига арманлар ушбу ҳудудларни хавфсизлик зонасини барпо этиш мақсадида босиб олганликларини айтишди. Улар ҳеч қачон фуқароларимиз ҳуқуқлари билан ҳисоблашишмаган. Барча нарсани йўқ қилишди, вайрон этишди. Буза олмаганларини ўғирлашди, талашди. Тасаввур қилинг, улар ҳатто ромлар, унитазларгача ўғирлашди. Шунинг учун биз бу ҳудудларни тиклаймиз. 

Самир Алигасанович, Озарбайжоннинг бундан кейинги қадамлари қандай бўлади? Ўт очишни тўхтатиш режими қандай давом этади ёки у аввалгилари каби зиддиятнинг музлатилишига хизмат қилмайдими?

— Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ўз чиқишида мамлакатимиз позициясини очиқ баён қилди. Президент қайд этганидек, сўнгги 30 йил ичида бу қадар миқёсли ҳарбий операциялар юз бермаган. Шунинг учун учун ҳаммаси арман томонига боғлиқ. Энг аввало, у оташкесимга амал қиладими? Ҳозирданоқ маълумотлар борки, арман томони келишувга риоя қилмаяпти.  Давлат раҳбари Илҳом Алиев музокаралар столи атрофида Арманистон томонидан конструктив ёндашувни кўришимиз керак, музокаралар жараёнидан бошқа мақсадларда фойданмасликларига ишонч ҳосил қилишимиз, иғвогарона ҳаракатлардан, баёнотлардан тийилишлари керак. Аммо охирги йилларда арман томонидан музокаралар жараёнини бузиш ва жавобгарликни Озарбайжонга ағдариш ҳаракатларини кўрдик. Биз ўз баёнотимизга содиқмиз. Озарбайжон – ҳар доим ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарадиган мамлакат. Илҳом Алиев қайд этганидек, бизнинг имзоимиз сўзимиз каби аҳамиятли. Аммо оташкесим бир томонлама жараён эмас, кўраяпмиз, арман томони ўзини қандай тутаяпти. 

Озарбайжон позицияси ўзгаришсиз. Биз ушбу масала тарихий адолат асосида ечилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бутун дунё ва халқаро ташкилотлар тан оладики, Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ минтақаси ва унинг атрофидаги 7 та ҳудуд Арманистон томонидан босиб олинган. Қорабоғ – қадимий озарбайжон ери, барча тарихий ҳужжатлар, қадимий ёдгорликлар буни исботлайди. Арман қўшинлари минтақадан олиб чиқилиши керак, икки халқ ўртасида қўшма ҳаёт тикланиши, Арманистон ва Озарбайжон чегаралари очилиши, савдо бошланиши лозим, шундан кейин одамлар бир-бири билан алоқа қилади, шундай қилиб, минтақада тинчлик ўрнатилади. Бу Озарбайжон позицияси, бу халқаро воситачилар, ҳамраислар муносабати. Арманистон буни қабул қилмаяпти. Бундан ташқари, бир неча ой муқаддам Арманистон мудофаа вазири мамлакат янги ерлар учун янги урушни бошлаши кераклиги ҳақида баёнот берди. 

Тасаввур қилинг, бугунги кунда Арманистон ҳудудида бимрорта ҳам қурол ишлатилмади ва бомба ташланмади. Жанглар фақат Озарбайжон ҳудудида бормоқда. Шикастланган, вайрон бўлган уйлар, қишлоқлар, шаҳарлар, инфратузилмаларнинг бари Озарбайжонга тегишли. Туташ чизиқлардаги бизнинг шаҳарларимиз ҳар куни кучли артиллерик ҳужум ва вайронага тутилмоқда. Уруш даҳшатлари билан бизнинг ҳудудимизда бормоқда. Арман агрессияси оқибатида Озарбайжонга бир неча юз миллиард доллар миқдорида зарар етказилди ва ҳозирги вақтда бу зарар давом этмоқда. 

Умид қиламиз, Арманистон охирги келишувга риоя қилади. Бу бизнинг ҳуқуқий ишимиз. Биз ерларимиз учун охиригача, ҳудудларимизнинг ҳар бир қарич ери учун курашамиз. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. 

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img