Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонСамарқандда 14042 нафар тиббиёт ходими коронавирус билан курашга жалб этилган

Самарқандда 14042 нафар тиббиёт ходими коронавирус билан курашга жалб этилган

Самарқанд вилоятда 67 нафар тиббиёт ходими беморларни даволаш ва хизмат вақтида COVID-19 касаллигини юқтириб олган. Қайд этилишича, уларнинг 21 нафарини врач, 24 нафарини ўрта тиббиёт ходими ва 22 нафарини кичик тиббиёт ходими ташкил этади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобиловнинг айтишича, коронавирус пандемияси бошланган 15 мартдан 21 июлгача Самарқанд вилоятида 31 300 нафар фуқаро кузатувга олинган ва уларнинг 27 мингдан ортиғи карантин даврини ўтаб уйларига кузатилди.

Ҳозирда вилоятда 3262 нафар фуқаро карантинга олинган ва уларнинг 2892 нафари ўз уйида карантин муддатини ўтамоқда.

Коронавирус пандемияси билан курашга 14 минг 42 нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Ҳозиргача вирусга чалинган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, вилоят болалар кўп тармоқли шифохонасида даволанган бўлса, бугундан вилоят кардиология диспансери, Самарқанд тиббиёт институтининг иккинчи клиникаси ҳам беморларни қабул қилиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Тез кунларда Самарқанд шаҳридаги 1-туруқхона ҳам беморларни қабул қилишга шай ҳолатга келтирилиб, жами даволаниш ўринлари сони 10 минг 500 тага етказилади. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 3 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img