Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСалвадор: мамлакатда жиноятчиларга ўрин йўқ!

Салвадор: мамлакатда жиноятчиларга ўрин йўқ!

Мамлакат президенти Найиб Букеленинг қуролли жиноий гуруҳларга қарши олиб борган кураши нафақат мамлакатда, балки хорижий давлатларда ҳам эътирофларга сазовор бўлди. Ҳукумат бу борада фақат қоғозбозлик билан шуғулланмасдан, амалда давлатнинг кучини кўрсатиб қўйди: биргина жорий йилнинг олти ойи давомида Салвадорда қотиллик ҳолатлари 100 минг аҳоли жон бошига 52 дан 32 га тушди. Айрим вақтларда эса умуман қотиллик туфайли ўлим ҳолатлари кузатилмади.

Бироқ маҳаллий жиноий тузилмалар осонликча таслим бўлишни истамаяпти. Улар ҳукуматнинг жиноий оламга қарши да. кескин курашига жавобан фаолият услубини ўзгартишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, мухолифатдаги “El Fero” нашрининг ёзишича, мамлакатдаги йирик жиной гуруҳ раҳбарларидан бирининг раҳбари Мара Салватруча (MS-13) қотилликларни камайтириш эвазига ҳукуматдан унинг гуруҳига қарши босимни камайтиришни сўрамоқда. Ҳукумат бу таклифни кескин рад этиб, ушбу жиноий гуруҳнинг даромад манбалари ва аъзолари ҳақидаги маълумотларни интернет тармоғига жойлаштирди.

Қизиғи шундаки, мамлакат аҳолиси ҳукуматнинг жиноий гуруҳларга қарши кураши охиригача боришига кўп ишонқирамаяпти ва энг яхшиси, улар билан тил топишишни маслаҳат бермоқда.

Мамлакат Бош прокуратураси эса жиноий гуруҳлар билан алоқада бўлиб келган ҳукумат тизимидаги амалдорларни аниқлашга киришган. Бу йўналишдаги ишлар натижасида ҳукуматда юқори лавозимни эгаллаб турган амалдорлардан икки нафари қўлга олинган.

Мамлакат Бош прокурори бу ҳақда берган баёнотида: «Ҳеч ким ҳукумат воситаларидан террорчилар билан музокара ўтказиш сифатида фойдаланмаслиги керак»лигини маълум қилди.

Бу борада мамлакатнинг айни пайтда Никарагуда яшаётган собиқ президенти Маурисио Фунесни қамоққа олиш хусусида ордер берилган

Президент Найиб Букеле жиноий гуруҳларга қарши бошланган кампанияни изоҳлар экан, бу шунчаки мавсумий тадбир эмаслигини, бу жараёнда нафақат жиноий гуруҳлар, балки улар билан тил бириктирган ҳукумат мулозимлари ҳам қонун олдида қатъий жавоб беришларини таъминланишни таъкидлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img