Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСайёрамиз 6 кун давомида зулмат бағрида қолиши мумкин

Сайёрамиз 6 кун давомида зулмат бағрида қолиши мумкин

Сомон йўлидаги мутлақ йирик юлдузларга нисбатан Қуёш анчайин барқарор ёруғлик таратувчи ҳисобланади. Шундай бўлсада, баъзида унда чақнашлар, моддалар ажралиб чиқиши кузатилади. Булар Ердаги ҳаётга хавф туғдирмайди. Бироқ, энг кучли қуёш чақнашлари замонавий инфраструктурани, айниқса, коинотдаги техникаларни, электр таъминоти ва алоқа тизимларига зарар етказиши мумкин.

Худди шундай кучли қуёш чақнаши бизнинг эрамиздан 660 йил илгари юз берган. Мангу музликлар билан қопланган ҳудудлардан олинган жисмлар намуналаридаги маълумотлар бу тахминни тасдиқлади. Унинг фаоллиги ҳозиргача энг кучли деб ҳисобланувчи, 1956 йилда илмий аппаратлар билан ўлчанган Қуёш чақнашидан 10 баробар ортиқ бўлган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, шу каби чақнашлар ҳозир юз берса, бундан юқори технологиялар жиддий кўради.

NASA мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилнинг октябр ойида кучли қуёш чақнаши кузатилиши мумкин. Оқибатда электр таъминотида жиддий узилишлар рўё беради. Ҳатто бутун сайёрамиз бир неча кун давомида электр қувватсиз қолиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img