Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСайёҳ селфи тушаман деб ҳайкалга шикаст етказди

Сайёҳ селфи тушаман деб ҳайкалга шикаст етказди

Италиянинг Поссано шаҳридаги музейда Антонио Канови ижодига мансуб Полина Бонапарт ҳайкалига шикаст етказилди.

Воқеа австриялик сайёҳ ҳайкал ёнида селфи тушаётган вақтда юз берди. Сайёҳ бехосдан ҳайкалнинг оёғидаги иккита бармоғини синдириб қўяди. Кейин бу ҳақда ҳеч кимга билдирмасдан, шошилганча музейдан чиқиб кетади.

Кузатув камерасидаги бу ҳолат акс этган лавҳалар ҳуқуқ-тартибот органларига берилди. Ҳайкалнинг синган бўлаклари топилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img