Беларус пойтахтида кеча бўлиб ўтган президентлик сайлови натижалари ҳали эълон қилинмай туриб, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенконинг янги муддатга сайланишини истамаётган фуқаролар намойишга чиқишди. Ушбу ҳолат юз беришини инобатга олган ҳукумат керакли чораларни кўриб қўйганди. Хусусан, ички ишларнинг махсус бўлинмалари,Қуролли кучлар қўшинлари пойтахтга ва унинг атрофига жойлаштирилган, улар ҳар қандай ҳолатга тайёр туришган эди. Минскда бўлиб ўтган намойиш иштирокчиларини тарқатишда полиция ва аскарлар томонидан кескин чоралар кўрилди. Тинч намойиш иштирокчиларига қарата кўздан ёш оқизувчи газлар, овозли гранаталар қўлланилди, ҳатто жисмоний куч ишлатиш ҳолатлари ҳам қайд этилди. Қуйидаги суратлар воқеалар ривожи қандай кечганини акс эттириб турибди.