Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСайлов куни террор уюштирилди

Сайлов куни террор уюштирилди

НИГЕРда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ўтирган автомобил мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтаётган куни мина ҳаракатга келиши ортидан портлаб кетди. Қўлбола мина ўрнатилган машина салонида сайлов комиссияси аъзоларидан етти нафари бўлган ва уловдагиларнинг барчаси теракт оқибатида ҳалок бўлган.

Африканинг ушбу давлатида ўтган якшанба куни президентлик сайлови ўтказилди. 1960 йилда мамлакат Франция мустамлакасидан озод бўлганидан буён Нигер тарихида миллат етакчисини сайлаш борасида илк марта демократик сайлов ўтказилди. Сайловнинг иккинчи турига мамлакатнинг собиқ Ташқи ишлар вазири ва Ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган Муҳаммад Базум сайловчиларнинг 40 фоиз овозини олиб, сайловнинг навбатдаги босқичи олдидан мавқеини мустаҳкамлаб олган бўлса, собиқ президент Муҳамман Усмон биринчи тур натижаларига кўра 17 фоиз овозга эга бўлди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img