Бош саҳифаДолзарбНейтрал мақомидаги Туркманистон йирик қурол-яроғ сотиб олувчилар рўйхатидан жой олди

Нейтрал мақомидаги Туркманистон йирик қурол-яроғ сотиб олувчилар рўйхатидан жой олди

Мамлакат қурол-яроғ сотиб олиш борасида жаҳон давлатлари  топ-3 рўйхатидан жой олди. Ашхабод 163 та давлат киритилган тинчликсеварлар рўйхатида 109 ўринни банд этгани ҳолда, қурол импорти давлатлари орасида дунёда иккинчи ўринни эгаллаган.

Аҳоли жон бошига қурол-аслаҳа иморти бўйича 92 та мамлакатда ўсиш кузатилган. Нисбатан кўп қурол сотиб олган давлатлар сифатида Арманистон, Туркманистон ва Қатар қайд этилган. Жумладан, туркманлар мудофаа эҳтиёжлари учун Бразилиядан 2 ўринли Embraer A-29B Super Tucano турбовинтли қирувчилар харид қилган. “Bellingcat” тадқиқот гуруҳининг 2019 йил бўйича изланишларига кўра, Италиядан бошқа турдаги қурол-аслаҳалар импорти учун ҳам Туркманистон бир неча юз миллин сарфдаган.

Айни пайтда Туркманистон аҳолининг тумуш даражаси бўйича жаҳон давлатлари орасида энг қуйи ўринда туради. Ҳатто жанг-жадаллар давом этаётган Афғонистон ҳам бу борада 50% кўрсаткич билан Ашхабоддан устунлик қилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img