Россияда мусаввир Павл Крисечив суд қарори билан 10 суткага қамалди. Унинг ҳамкасби Анастасия Михайловага ҳам орадан бир кун ўтиб 8 кун қамоқ жазоси тайинланди. Мамлакат зиёлилари ва мухолифат бу ҳолатни Россияда репрессия машинасининг тинимсиз ҳаракати натижаси деб баҳолади.
Павл Крисечивнинг қамоққа олинишига унинг Санкт-Петербург шаҳрида очиқ ҳавода қийноқлар ва сиёсий репрессиялар мавзусида расмлар намойишини ўтказгани сабаб бўлган. Айни шу важ билан мусаввир Анастасия Михайлова ҳам қамоққа олинган.
Фото: SOTA