Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссиялик ижодкорлар Қосим Сулаймоний ҳақида филм яратишяпти

Россиялик ижодкорлар Қосим Сулаймоний ҳақида филм яратишяпти

Айни кунларда «Россия 24» телеканали ижодкорлари Эронда генерал Қосим Сулаймоний ҳақида ҳужжатли фильм яратиш мақсадида суратга олиш ишларини олиб бормоқдалар.

«Терроризмга қарши курашган генерал» деб номланган филмни Қосим Сулаймоний шаҳид бўлганининг бир йиллиги муносабати билан Россия телеканалида намойиш этиш режалаштирилган. Суратга олиш гуруҳи Эронга жўнаб кетиш олдидан ушбу мамлакатнинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий билан учрашган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон инқилоби муҳофиз кучлари корпуси махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний жорий йилнинг 3 январ куни Боғдод аэропорти яқинида АҚШ тикучарлари томонидан берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган эди.

Расмий Теҳрон яқинда Сулаймонийнинг ўлими борасида баёнот бериб, у ўлган бўлса-да, қўли қонга ботган Трампдан жазо олишга қодир унинг армияси борлигини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img