Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссиялик футболчи бир умрга спортдан четлаштирилди

Россиялик футболчи бир умрга спортдан четлаштирилди

Халқаро футбол уюшмаси (ФИФА) қарорига кўра, россиялик футболчи Дмитрий Айдов бир умрга футболдан дисквалификация қилинди. Спортчига нисбатан бундай кескин чора кўрилишига унинг бир қанча келишилган ўйинларда иштирок этиб, бунинг эвазига пул олгани сабаб бўлган.

Футболчи барча келишув ўйинларида Беларуснинг “Гомел” клуби сафида тўп сурганида иштирок этган. Жумладан, у 2018 йилда жамоасининг олий лигадаги иккита учрашувида мағлубиятга учрашига ҳисса қўшган. Бу “хизматлари” учун Айдов 22 минг доллар билан тақдирланган. Унга бу пулларни россиялик собиқ футболчи Виктор Боровицкий берган.

Собиқ футболчи энди нафақат майдонда тўп суриш, балки футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан бир умрга маҳрум бўлди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img