Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссиялик адвокатларнинг ҳуқуқи чекланди

Россиялик адвокатларнинг ҳуқуқи чекланди

Россия Давлат думаси жазони ўташ муассасаларига адвокатларнинг телефон ва диктофон олиб киришини тақиқловчи қонунни қабул қилди.

Қонунчиликдаги бу ўзгариш адвокатларнинг, ҳуқуқ ҳимоячиларининг кескин норозилиги ва хавотирларига сабаб бўлди. Уларга кўра, мамлакат жазони ўташ колонияларида тез-тез кузатиладиган маҳкумларни қийнаш, уларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатларини исботлаш бу билан йўққа чиқарилди. Мазкур қонун туфайли ушлаб турилганлар, жазо муддатини ўтаётганларга нисбатан муассаса ходимларининг тазйиқ ва зўравонликлари янада ортиши мумкин экан.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img