Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссияга қарашли ҳарбий йўлдош сафдан чиқди

Россияга қарашли ҳарбий йўлдош сафдан чиқди

Шимолий Америка ҳаво-коинот қўмондонлиги (NORAD)нинг хабар беришича, Россияга қарашли ҳарбий сунъий йўлдошлардан бири сафдан чиққан.

NORADнинг маълум қилишича, “Космос-2525” аппарати Ер атмосферасида ёниб кетган. Сунъий йўлдош 2018 йил 29 мартда Россия Мудофаа вазирлиги манфаатлари учун фазога учирилган эди. Очиқ маълумотлардаги манбага кўра, “Космос-2525” кичик экспериментал фазо аппарати бўлиб, ундан жосуслик мақсадида фойдаланилган. Россия Мудофаа вазирлиги воқеа бўйича ҳали муносабат билдиргани йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img