Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссияда тожикистонлик ишчилар ёқиб юборилди

Россияда тожикистонлик ишчилар ёқиб юборилди

Тожикистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари Иркутск вилоятининг Залари қишлоғида оқибати тожикистонликларнинг ўлими билан тугаган воқеа терговини назоратга олишга келишиб олди. Тожикистон ТИВ ахборот хизматига кўра, Сироджиддин Муҳриддин ва Сергей Лавров ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда ушбу келишувга эришилган.

Суҳбатда Тожикистон ТИВ вазири россиялик ҳамкасбига ҳодиса синчковлик билан тергов қилиниши ва жиноят айбдорлари жазога тортилиши шартлигини маълум қилган.

ОАВ тарқатган хабарларга кўра, 12 ноябр куни Залари қишлоғидаги ётоқхона сифатида фойдаланиб келинган вагонда содир бўлган ёнғин оқибатида Насимжон Саидали ва Сирожиддин Гулзода вафот этган, яна беш нафар тожикистонлик эса тананинг турли даражада куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Маълум бўлишича, қурилиш корхоналаридан бирида ишловчи тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ва маҳалли аҳоли вакиллари ўртасида ҳали аниқлик киритилмаган сабабга кўра муштлашув юзага келган. Шундан сўнг, маҳаллий радикаллар тожикистонликлар турган вагонга ўт қўйган.

Ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноят иши қўзғатиб, суриштирув олиб бораяпти. Гумонланувчи сифатида бир неча нафар россиялик ва уч нафар тожикистонлик қўлга олинган.

Тожикистонликларнинг айтишича, тўқнашув маҳаллий аҳоли уларни мазах ва ҳақорат қилиши ортидан келиб чиққан. Улар турган жойга жуда кўп залариликлар бостириб келган ва ўқ отар қуроллардан ўққа тутишиб, кейин вагонга ўт қўйишган. Гувоҳлардан бири меҳнат муҳожирларига ҳужум қилганлар орасида полиция мундиридаги одам бўлганини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img