Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссияда нега сабзи-пиёз Эквадордан келтирилган банандан қиммат?

Россияда нега сабзи-пиёз Эквадордан келтирилган банандан қиммат?

Россия етакчиси Владимир Путин халқаро масалаларда АҚШнинг етакчилигига шубҳа билдирди. Американинг машҳур “The Wall Street Journal” нашрида чоп этилган мақолада ушбу мавзуда сўз юритилган. Россия президентига кўра, Американинг яккаҳукмронлик даври ниҳоясига етди. Кремл хўжайини шунинг баробарида, ҳарбий қудрати билан мақтаниб, ташқи сиёсатда ўзига ишончи баланд эканини маълум қилган.

Нашрнинг ёзишича, жаноб Путиннинг ҳар йили ўтказадиган бевосита мулоқоти унга етакчиликни ва сиёсатга раҳбарлик қилиш имкониятини намойиш қилмоқда. Гарчи Путин бошқаруви даврида мамлакатда аҳоли ўсиши орқага кетаётган, камбағаллар кўпаяётган, мактаб, боғча ва шифохоналар ёпилиб кетаётган, кун кечириш қийинлашиб кетаётган бўлсада, бу муаммолар учун ҳудуд раҳбарлари айбдор сифатида нишонга олинмоқда.

Мулоқот чоғида фуқаролардан бирининг нега Россияда сабзи билан пиёз Эквадордан олиб келинган банандан қиммат деган саволига Путин чайналиб жавоб берди. Мамлакат қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни кўкка кўтарди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса давлат раҳбарининг масалага муносабати устидан заҳархандалик билан кулиб, “Чунки бу даврда Эквадорда бешта президент алмашди, бизда эса ҳамон ўзлари”, деб фикр билдирдилар.

“The Wall Street Journal” нашрига кўра, уч соатдан ортиқ давом этган бевосита мулоқот ҳар йилгидек пухта саҳналаштирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img